Иш маълумотлари

"Режалаштириш ва нархни шакллантириш" бўлими мутахассиси (27.04.2021йил) - "UzautoComponents" МЧЖ

Юборилган сана: Nov 13, 2020

Иш изохи

Андижон вилояти Андижон шаҳрида жойлашган “UzautoComponents” МЧЖнинг "Режалаштириш ва нархни шакллантириш" бўлимига мутахассис лавозимига заҳира шакллантириш мақсадида танлов эълон килинади. (27.04.2021йил)

Вазифалари:

  • Ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларидан хабардор бўлиши ва одамларни бошқариш тажрибасига эга бўлиши;
  • Ишлаб чиқаришнинг режалаштириш шакллари ва усулларидан хабардор бўлиши;
  • Иқтисодиёт асослари, молиявий режалаштириш бўйича билимга эгалиги;
  • Узоқ муддатли ва жорий ишлаб чиқариш режаларини тайёрлаш бўйича билимга эга бўлиши;
  • Корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан хабардорлиги;
  • Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарорини билиши;
  • Тайёр маҳсулот сотув нархини шакллантириш, маҳсулот калькуляциясини чиқара олиши;
  • Катта хажмдаги маълумотлар билан ишлаш қобилияти;
  • Узоқ муддатга мўлжалланган молиявий-иқтисодий режаларни тузиш;
  • Янги лойиҳалар учун молия-иқтисодий ҳисоб-китоблар (ТЭО, ФЭО) билан ишлай олиши;
  • Бизнес режалар тузиш, ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текшириш тажрибасига эга;
  • Иқтисодчилар томонидан топшириладиган ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлардан хабардорлиги;
  • Корхонани ривожлантириш, рентабелликни таъминлаган ҳолда сотув хажмини ошириш, бизнеснинг ҳозирги ва келажакдаги эҳтиёжларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;
  • Корхонада ишлаб чиқариш ҳаражатларини бошқариш тизимидан хабардорлиги;
  • Корхонада пул маблағларини бошқариш жараёнини ташкил этиш, режалаштириш, мувофиқлаштириш ва бошқариш.

 

Талаблар:

  • Олий маълумотли (Молия, иқтисодиёт ёки бухгалтерия);
  • Тил кўникмалари: рус ва инглиз тилларини мукаммал билишлиги (оғзаки ҳамда ёзма);
  • Сертификатларга эга бўлиши маъқулланади;
  • Соҳа бўйича энг ками 1 йил тажрибага эга бўлиши;
  • Компьютер дастурларидан фойдалана олиш кўникмалари (Microsoft Excel, Microsoft Office, PowerPoint,1C дастурлари);
  • Ёши: 20-30.

 

Меҳнат шароитлари:

  • Ижтимоий пакет;
  • Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ иш билан таъминлаш;
  • Иш ҳақи: шартнома асосида;
  • Иш жойи: Андижон шаҳри.


Талаб қилинган маҳоратлар

Ўхшаш вакансиялар

Андижан, Андижон вилояти, Ўзбекистон

Иш маълумотлари

  • Манзил
    Андижон шаҳри, Андижон вилояти, Ўзбекистон
  • Компания
  • Тур
  • Смена
    Биринчи кундалик иш (Кун)
  • Мартаба даражаси
  • Позиции
    1
  • Иш тажрибаси
    More than 1 year
  • Жинси
    Эркак
  • Даража
    Бакалавр
  • гача қўллаш
    May 10, 2021

Google Харита

Telegram Bot
Охирги бўш иш ўринлари
Биз билан боғланинг
Aндижон шахар Айланма кўча 1- уй